Новосибирскда девор ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги айтилди

Новосибирскда бино девори қулаган жой.

Новосибирскда 28 август куни бир қаватли бинонинг девори қулаши оқибатида уч одам ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишича, бу ерда қурилиш ишлари олиб борилаётган эди. Қурилишда жами 8 одам ишлаган. Девор остида қолганларнинг барчаси қутқарилди. Жароҳатланганлардан икки нафари касалхонага ётқизилди.

Новосибирск назорат тузилмалари мазкур қурилишда меъёрлар бузилгани тўғрисида аввал маълум қилган эдилар. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши очилди.

ТАСС агентлиги Ўзбекистон Бош консули Юсуф Қобилжонов ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари деган хабар тарқалгани ортидан воқеа жойига келганини ва дастлабки суриштирувлардан сўнг бу маълумотни рад этганини билдирди.