Ленинград вилоятида уч нафар ўзбекистонлик ўз ватандоши бўлган аёлни зўрлаганликда гумонланмоқда.
Ленинград вилоят Тергов қўмитасининг 29 августда маълум қилишича, 24 августга ўтар кечаси 20, 27 ва 44 ёшдаги уч нафар ўзбекистонлик Сосновий Бор шаҳридаги квартиралардан бирида 31 ёшли аёлни зўрлаган. Зўрлаганлардан бири аёлнинг таниши бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилди. Бу айблов судда тасдиқланса, ўзбекистонликлар 4 йилдан 10 йилгача қамалишлари мумкин. Айни пайтда жиноятни содир этишда гумонлаанётганларнинг барчаси қўлга олинган.