Google 170 миллион доллар жарима тўлайди

Google корпорацияси ва унга мансуб бўлган YouTube видеосервиси болаларнинг интернетдаги махфийлигини сақлаш тўғрисидаги қонун талабларини бузгани учун 170 миллион доллар жарима тўлайдиган бўлди.

АҚШ Федераль савдо комиссияси ва Нью-Йорк прокуратурасининг билдиришича, YouTube катта ёшдагилардан рухсат олмаган ҳолда балоғатга етмаганлар ҳақида ахборот тўплаганликда ҳамда бу ахборотдан таргет рекламасини намойиш этишда фойдаланган.

АҚШ қонунчилигига асосан интернет-ширкатлар 13 ёшга тўлмаган фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни уларнинг ота-оналари рухсатисиз йиға олмайди. Мазкур қонун 1998 йилда қабул қилинган.

Google учун бу энг катта миқдордаги жарима бўлди.