Вадим Абрамов футбол бўйича миллий терма жамоага бош мураббий бўлди

Таниқли футбол мураббийси Вадим Абрамов.

Футбол бўйича миллий терма жамоага Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 23 сентябрь куни маълум қилди.

Аввалроқ миллий терма жамоага 2018 йилнинг августидан бери бош мураббийлик қилиб келган аргентиналик мутахассис Эктор Купер билан шартнома бекор қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийси бўлган Вадим Абрамов 2017 йилнинг 16 декабрида "футбол расмийлари шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдиргани ва ЎФФ томонидан қабул қилинган қарорлар бўйича кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом фикрлар вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги учун" Футбол ассоциацияси қарори билан футболдан четлатилган эди.

Аммо 2018 йилнинг 25 июнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроқўми Вадим Абрамовнинг мураббийлик лицензияси қайтарилишини сўраб ёзган аризасини кўриб чиққан ва унга мураббийлик фаолиятини давом эттиришга рухсат берган эди.