Нур-Султонда юк машинаси автобус билан тўқнашди, 23 киши жароҳат олди

Иллюстратив сурат

Нур-Султонда маршрутдаги автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида автобуснинг 22 йўловчиси ва ҳайдовчи тан жароҳати олди/

Бу ҳақда хабар қилган Нур-Султон шаҳри полиция департаменти матбуот хизматига кўра, йўл - транспорт ҳодисаси 23 сентябрь куни А-187 кўчаси ва Мустафо Камол Ота Турк проспектлари кесишган жойда юз берган.

А-187 кўчасининг иккинчи даражали йўлида кетаётган юк машинасининг ҳайдовчиси автобусга йўл бермаган ва тўқнашувига сабабчи бўлган.

Тармоқда тарқатилган кадрларда автобуснинг олд қисмига зиён етгани кўриниб турибди.

22 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин уйларига кетишлари учун рухсат берилди, автобус ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди, дея хабар беради департамент. Полициянинг хабар қилишича, ЙТҲ факти бўйича тергов олиб борилмоқда.