Испания Олий суди мамлакатнинг собиқ диктатори Франсеско Франко ҳокини қайта дафн этилишига қаршилик билдирмади. Суд қайта дафн этилишга норозилик билдирган Франконинг қариндошлари аризасини қаноатлантирмади.
Франконинг ҳоки Испаниядаги фуқаролар урушида ҳалок бўлганлар мемориалидан Мадрид яқинидаги оилавий мақбарага кўчирилади.
Франко 36 йил давомида Испанияни бошқарган. 1936-1939 йилдаги фуқаролар урушидан сўнг у мамлакатда ҳокимиятга келган ўнгчи диктаторлик режими лидерига айланди ва 1975 йилгача, яъни ўлимига қадар Испанияга раҳбарлик қилди.
Франконинг мемориалда дафн этилиши турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган эди. Март ойида Испаниянинг социалистик ҳукумати Франко жасадини июнь ойигача мемориалдан бошқа жойга кўчиришга ваъда берган.