Саудия халқаро ҳамжамиятни Эронга босим кўрсатишни кучайтиришга чақирди

Саудия ташқи ишлар вазири Иброҳим ал Асаф.

Саудия Арабистони халқаро ҳамжамиятни Эрон “агрессиясига барҳам бериш” мақсадида Теҳронга нисбатан “ҳар қандай воситалар ёрдамида босимни кучайтириш”га чақирди.

Саудия ташқи ишлар вазири Иброҳим ал Асаф 26 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида Эронни молиявий ресурслардан маҳрум қилиб қўйиш уни халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга мажбурлайди, деб билдирди.

Саудия вазири Эрон 14 сентябрда нефть конларига қилинган ҳужум учун масъул эканини эслатиб ўтди.

Саудия Арабистони нефть конларига 14 сентябрдаги ҳужум учун масъулиятни Ямандаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланаëтган хутий исëнчилари зиммасига олган. Бироқ етакчи давлатлар ва Саудия бу иш Эрон дастагида амалга оширилган, деб ҳисоблайдилар.

Ҳужум натижасида дунёда нефть ишлаб чиқариш 5 фоизга озайган.