Андрей Малахов қирғизистонликлардан кечирим сўради

“Россия-1” телеканали олиб борувчиси Андрей Малахов.

“Россия-1” телеканали олиб борувчиси Андрей Малахов жонли эфирда қирғизистонлик йигит тўғрисида ҳақоратли гапларни гапиргани учун Қирғизистон халқидан расман кечирим сўради.

У 1 октябрь куни томошабинлар ўтирган студияда қирғиз ва рус тилларида сўраган узр видеоси эълон қилинди.

Малахов унинг сўзлари қирғизистонликлар томонидан нотўғри талқин қилинганини айтди ва ўзи ва ижодий гуруҳ бундан афсусда эканини билдирди. Малахов томошабинларни қайси давлатда яшаши ва миллатидан қатъий назар ҳурмат қилишини билдирди.

Андрей Малахов 24 сентябрда эфирга узатилган “Прямой эфир” кўрсатувида Москвада аварияга учраган қирғизистонлик таксичининг ҳаракатларига баҳо берган ва уни жиноятчиликда айблаган.

Ўз вақтида берилган хабарларда россиялик олигархлардан бирининг ўғли шу йил ёзда мотоциклда катта тезликда келаётиб қирғизистонликнинг машинасига урилган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Малахов қирғизистонликни жиноятчи деб аташи ортидан ижтимоий тармоқларда қирғизистонликлар “Малахов кечирим сўрасин” деган акция бошлади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам бу масалада Москвага расман норозилик билдирган эди.