Толибон делегацияси ҳамда АҚШ махсус вакили Покистонга борди

АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод

2 октябрь куни Толибон жангари гуруҳи ўз делегацияси Покистонга борганини маълум қилди. Айни дамда АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод ҳам Покистонда ҳукумат расмийлари билан учрашмоқда.

Ҳозирча Толибон ҳамда Халилзод ўзаро учрашадими-йўқми - номаълум.

Толибон асосчиларидан бири Мулла Абдул Ғани Бародар жангари гуруҳ делегацияси Покистон расмийлари билан “муҳим масалаларни” муҳокама қилишини айтди. 1990 йилларда Покистон Афғонистондаги фуқаролар уруши давомида Толибонни қўллаган.

Хабарларга кўра, Толибон делегацияси Покистон ҳукуматига АҚШ билан музокаралар барбод бўлишига нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот беради.

АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси вакили Халилзод ҳам Покистонда мамлакат расмийлари билан учрашаётганини айтган.

Бу орада Афғонистон расмийси Толибон Тахор вилоятида ҳужум бошлаганини маълум қилди. 2 октябрь куни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги Кописо вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши ортидан олти одам ҳалок бўлганини хабар қилди.