Ўзбекистоннинг энг шарқий нуқтаси – Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини кўзлаб 1 июлда пиёда йўлга чиққан Соҳиб Ражабов 5 октябрда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл шаҳрига етиб келди. 7 октябрь куни жойлаган суратига қараганда, Соҳиб Ражабовнинг Урганчга етишига тақрибан 10 км қолди.
Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, Соҳиб Ражабов йўлга чиққан Хонобод шаҳри билан Мўйноқ ораси 1700 км.ни ташкил этади. Соҳибнинг йўлга чиққанига 2 ой 7 кун бўлди.
Соҳиб йўл давомида бир неча марта тўхтаб, шифохонада даволанишига тўғри келди.
Саёҳатчи сафари давомида ўзи дуч келаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида «Пешком по Узбекистану» каналида пост қолдириб, фото ва видеолар улашиб келяпти.