Қирғизистондаги ҳужжатли фильмлар фестивали болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади

Бу йил “Бир Дуйно – Қирғизстан” инсон ҳуқуқлари ташкилот томонидан ташкил қилинадиган ҳужжатли фильмлар фестивали болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилдилар.

Қайд этилишича, фестивалда жаҳоннинг 10 дан ортиқ мамлакатидан 20 дан зиёд ҳужжатли фильм тақдим этилади.

Фестиваль 11 ноябрдан 15 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Анжуман доирасида болалар ҳуқуқларига риоя қилиш мавзусига бағишланган 15 та семинар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўн икки йилдан бери ўтказиб келинаётган фестивалда шу кунгача 450 дан ортиқ ҳужжатли фильм намойиш қилинган бўлиб, ҳар йили тадбирга 5 мингдан зиёд одам қатнашади. Ҳар йили фестиваль дастури инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мавзулардан бирига қаратилади.