Қирғизистон собиқ президентининг ҳибс муддати яна икки ойга чўзилди

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни тергов изоляторида ушлаб туриш вақти яна икки ойга чўзилди.

Адвокатлари айтишича, бунга унинг ўзи асосий айбланувчи ҳисобланаётган коррупцияга оид суд мажлисига боришни рад этаётгани сабаб бўлган.

Амалдаги президент Сўўрўнбай Жээнбековнинг 63 яшар собиқ иттифоқчиси, жорий йил августида, қуролли тарафдорлари билан ҳукумат махсус кучларининг катта рутбали полиция зобити ҳалок бўлган тўқнашувларидан сўнг ҳибсга олинган эди.

Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв 25 октябрда маълум қилишича, суд жорий ойда чиқарган қарорга кўра, Атамбаев камида 26 декабрга қадар тергов изоляторида қолади ва суд мажлисларида қатнашишдан бош тортаверади.

− Унинг режалари ўзгаргани йўқ. Суд билан ҳамкорлик қилишни истамаяпти, − деди Слесарёв Франс-Пресс ахборот агентлигига.

Атамбаев айбланаётган жиноят иши бўйича суд мажлиси унинг иштирокисиз 15 октябрда бошланган эди.