Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор билан алкоголь маҳсулотлари (пиводан ташқари) учун янгиланган энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қарорга биноан 1 ноябрдан 1 литр вино – 8600 сўм ва 10200 сўм (илгари 8000 сўм ва 9600 сўм);
коньяк – 31 000 сўм ва 36 600 сўм (илгари 29 000 сўм ва 34 600 сўм);
ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар – 22 000 сўм ва 26 000 сўм (илгари 19 400 сўм ва 23 200 сўм) этиб белгиланди.