“Валдай” клубининг Осиё анжуманига бу гал Самарқанд мезбонлик қилади

Иллюстратив сурат.

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда “Валдай” халқаро мунозара клубининг Х Осиё анжумани бўлиб ўтади.

“Марказий Осиё ва Евросиё: глобал тартибсизлик чақириқлари олдидаги кўп томонлама ҳамкорлик” деб номланган анжуманда, клуб маълумотига кўра, 11 мамлакатдан (Ўзбекистон, Россия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Хитой, Ҳиндистон ва Япония) 60 дан зиёд эксперт қатнашиши кутилмоқда.

Икки кунлик анжуман дастурида Россия-Ўзбекистон икки томонлама сессияси ҳам ўтказиш кўзда тутилган. 2004 йили Россиянинг Новгород шаҳрида ташкил этилган “Валдай” клуби халқаро доираларда россияпараст экспертлар йиғиладиган майдон ўлароқ кўрилади.

Клубнинг Осиё анжумани ҳар йили турли мамлакат ва шаҳарларда ўтказиб келинади. Дейлик, бундан аввалги IХ Осиё анжумани 2018 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўтказилган.