Доминиканда автобус ағдарилиб, 20 нафар сайёҳ жароҳатланди

Иллюстратив сурат.

Доминикан Республикасининг Игуэй шаҳри яқинида 26 ноябрь куни автобус аварияга учраши оқибатида камида 20 нафар сайёҳ жароҳатланди.

Жароҳатланганларнинг асосий қисми россияликлар экани айтилмоқда. Россиянинг Венесуэладаги элчиси автобусдаги 41 йўловчидан 39 нафари Россия фуқароси эканини маълум қилди. Россиялик 17 сайёҳ жароҳатланган, улардан етти нафарининг аҳволи оғир.

Автобус аэропортга кетаётганида йўлда юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Расмийларга кўра, айрим йўловчилар авариядан кейин қутқарувчилар томонидан чиқариб олингунларига қадар бир неча соат автобусда қолиб кетган. Уларнинг оёқ ва қўллари ишдан чиққан. Жароҳатланганлар орасида саккиз нафари ёш боладир.