Метрода ҳам чироқ ўчди

Тошкент метросининг Ҳабиб Абдуллаев бекати.

"Тошкент метрополитени" матбуот хизматининг хабар қилишича, 27 ноябрь, соат 10:42 да Тошкент метросининг 3 та бекат - "Ғафур Ғулом", "Алишер Навоий", "Ўзбекистон" бекатларида чироқлар милтиллаб ёнган. Бир дақиқа ўтгач, соат 10:43 да электр узатилиши тўлиқ тикланган.

Айни пайтда daryo.uz сайти чироқ ўчган дақиқада "Алишер Навоий" бекатида бўлган мухбирининг айтганига таяниб, чироқлар милтиллаб эмас, балки қисқа вақтга тўлиқ ўчганини хабар қилди.

Метрополитен матбуот хизматининг қайд этишича, бу ҳолат поездлар ҳаракатига таъсир этмаган. Поездлар бошқа электр манбаси орқали ҳаракатланади.

Электр энергияси таъминотидаги узилишлар Ўзбекистонда йиллардан буён ечими топилмаётган муаммодир.