RSF: Йил давомида 49 журналист ўлдирилган

Жорий йил бошидан бери жаҳонда 49 нафар журналист ўлдирилди, бу бир йил аввалги вазиятга нисбатан икки баробар кам. Уларнинг жуда ози қуролли низолар юз бераётган ҳудудларда ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) халқаро ташкилотининг йиллик ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботга кўра, 389 нафар журналист ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа ходимлари касбий фаолияти туфайли қамоқхоналарда тутиб турилибди. Бу ўтган йилдаги кўрсаткичга нисбатан 12 фоизга кўпдир.

Ҳисобот 2019 йил 1 январидан 1 декабригача бўлган даврга оид маълумотларни ўз ичига олади.

Панжара ортидаги журналистларнинг энг кўпи Хитойда (130 киши). Журналистларни қамаш бўйича Миср (36 киши) ва Саудия Арабистонида (32 киши) ҳам аҳвол мақтарли эмас.

“Чегара билмас мухбирлар” маълумотига кўра, Россияда олти нафар журналист озодликдан маҳрум қилинган.

2019 йилда Мексика, Сурия, Афғонистон, Покистон ва Сомали журналистлар учун энг хавфли мамлакатлар ўлароқ эътироф этилган.