ИИ вазири: "Жаслиқ"нинг қайси ташкилотга берилиши яқин келажакда ҳал қилинади

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

"Ҳаммага маълум, "Жаслиқ" колонияси ёпилди! Бу ерда сақланаётган 361 нафар маҳкум бошқа жазони ўташ колонияларига ўтказилган. "Жаслиқ" бино-иншоотлари қайси ташкилотга берилиши масаласи яқин келажакда ҳал этиладиган масала".

Бу маълумотни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қорақалпоғистондаги жазо ўташ муассасасининг ёпилиши арафасида у ерда қанча маҳкум қолгани ҳамда мазкур «зона»нинг кейинги тақдири ҳақидаги саволга жавобан бергани тўғрисида xabar.uz хабар қилди.

Ички ишлар вазири 18 декабрь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали «Media hall»ида «Янги Ўзбекистон — янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбирида иштирок этган.

  • Президент Шавкат Мирзиёев 2019 нинг 2 августида "Жаслиқ" колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.
  • 1999 йилда, аввалига яширин тарзда, очилган бу қамоқхона мамлакат ичкарисида ва ташқарисида аёвсиз қийноқлари ҳамда ўта оғир шароити билан ном қозонган.
  • Диний эркинликлар бўйича АҚШ Халқаро комиссияси йиллардан буён Ўзбекистон раҳбаприятига диний мотивлар билан қамалганларнинг асосий қисми сақланиб келган Жаслиқ қамоқхонасини ёпишни тавсия қилиб келганди.
  • БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси Ўзбекистонга 2002 йилдан буён Жаслиқ колониясини ёпишни тавсия этиб келаётганди.