Чингиз Айтматовнинг асарларини киноэкранга кўчирган Бўлўт Шамшиев 78 ёшида вафот этди

Бўлўт Шамшиев

Марҳумнинг яқинларидан олинган маълумотга қараганда, Бўлўт Шамшиев билан видолашув маросими 24 декабрда Бишкекдаги Опера балет театрида бўлиб ўтади.

Таниқли қирғиз кинорежиссери 21 декабрда вафот этди. У ноябрнинг сўнгги кунларида Қирғизистон президенти ва ҳукумати Иш бошқармаси ҳузуридаги махсус клиниканинг реанимация бўлимига ётқизилган эди.

Қирғиз-совет кинорежиссёри, СССР халқ артисти Бўлўт Шамшиев 1941 йилнинг 12 январида Фрунзе шаҳрида туғилган.

У "Иссиқкўл қизғалдоқлари", "Оқ кема", "Эрта келган турналар" ва бошқа бир қатор бадиий фильмларни суратга олган.