АҚШ давлат котиби Сурияга ёрдам масаласида Россия ва Хитойни кескин танқид қилди

АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Россия ва Хитой Сурияга гуманитар ёрдамни яна бир йилга узайтиришни кўзлаган БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига вето қўйиб, “қўлини қонга белади” деб баёнот берди АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

21 декабрь куни Помпео резолюцияда кўзланган ёрдам миллионлаб суриялик учун муҳим эканлигини айтди.

Хитой ҳам, Россия ҳам 20 декабрь куни резолюцияга вето қўйди. Кенгашнинг қолган 13 аъзоси эса уни қўллаб овоз берди.

Аввалроқ Россия таклиф қилган, ёрдамни фақат олти ойга узайтиришни кўзловчи резолюция учун етарлича овоз берилмаган эди.

Россия Суриянинг амалдаги президенти Башар Асадни қўллаб келади. Резолюцияда белгиланган ёрдам Асад кучлари назоратида бўлмаган ҳудудларга юборилган бўларди.

2014 йилдан бери БМТ миллионлаб сурияликка гуманитар ёрдам элтиб берди. Ташкилотнинг Сурияга ёрдам тўғрисидаги амалдаги мандати 10 январь куни ўз кучини йўқотади.