МСК сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бугун, 23 декабрь куни соат 14:00 да ўтказилган матбуот анжуманида сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Бу ҳақда хабар қилган маҳаллий нашрларга кўра, Қонунчилик палатасида ўринлар қуйидагича тақсимланди:

Либерал-демократик партиясига 43 ўрин;

“Миллий тикланиш” демократик партиясига 35 ўрин;

“Адолат” социал-демократик партияси 21 ўрин;

Халқ демократик партияси 18 ўрин;

Экологик партия 11 ўринни эгаллади.

22 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди.