Россияда қамоқхона ходимлари мактаб ўқувчиларига маҳбуслар қандай калтакланишини намойиш қилишди

Новосибирскдаги колонияда муҳтамал исёнчиларни тутиш бўйича машқдан лавҳа (архив сурати).

Россиянинг Челябинск вилояти Златоуст шаҳрида Жазони ўташ федерал хизмати (ЖЎФХ) махсус топшириқ бажарувчи гуруҳи ходимлари 21-ўрта мактаб ўқувчилари учун чиқиш қилиб бердилар.

Қуйи синфлар дохил ўқувчилар йиғилган спорт залида ЖЎФХ ходимлари колонияда исённи бостириш ва жиноятчиларни зарарсизлантириш усулларини намойиш қилишди. Қалқон ва тўқмоқ билан қуролланган қамоқхона ходимларига командири “Таёқ юқоридан, ур!”, “Таёқ пастдан, ур!” командаларини бериб турди, ходимлар эса бу буйруқни эътирозсиз бажаришди.

Маҳаллий нашрларга кўра, томошада 25-жазо колонияси тезкор ходимлари иштирок этишган.

ЖЎФХнинг Челябинск вилоят бошқармаси бу чиқишларни “ёрқин ва томошабоп” деб атаб, тадбир “ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” дастури доирасида ўтказилганини қайд этган.

Ўз навбатида Златоуст шаҳар таълим бошқармаси бу ЖЎФХ ходимларининг мактаб ўқувчилари билан илк учрашуви эмаслиги, чунки шаҳарда колония ва тергов ҳибсхонаси борлигини билдирган.

Аввалроқ Татаристондаги Новотроицкое қишлоғида Росгвардия норозилар ролини ўйнаган 9-синф ўқувчилари иштирокида митингни тарқатиш бўйича машқлар ўтказгани ҳақида хабар қилинганди.