Рим папаси Мавлуд табригида муҳожирлар тақдирига тўхталди

Рим папаси Франциск

25 декабрь куни Рим папаси Франциск ўзининг Мавлуд байрами муносабати билан сўзлаган табригида муҳожирлар ва қочқинлар тақдирига тўхталиб ўтди.

- Уларни қабристонга айланувчи чўл ва денгизни кесишга адолатсизлик мажбурлайди. Уларни айнан адолатсизлик таърифлаб бўлмайдиган зўравонлик, турли хил қуллик ҳамда ушлаб туриш лагерларида қийноқларга чидашга мажбурлайди, - деди папа ўз табриги давомида.

- Адолатсизлик уларни муносиб ҳаётга умид боғлаган ерларидан воз кечишга мажбурлайди, аммо улар бунинг ўрнига лоқайдлик деворига уриладилар, — дея сўзини давом эттирди папа Франциск.

Рим папаси Франциск анъанавий табригини Ватиканнинг Авлиё Пётр майдонида тўпланган минглаб одам олдида сўзлади.

Рим папаси жаҳондаги 1,3 миллиард католикнинг етакчисидир.