Черногорияда Сербия эътирози ва намойишлар фонида диний жамоалар ҳақида қонун қабул қилинди

Диний жамоалар бўйича қонун норозилик намойишлари фонида қабул қилинди. 2019, 26 декабрь.

Черногория парламенти зўравонлик ва норозилик намойишлари фонида диний жамоалар бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Мухолифат аъзолари қонун Серб православ черковини ўз мулкини йўқотишига сабаб бўлишини айтмоқда.

45 депутат қонун лойиҳасини қўллаб овоз берди, 36 депутат эса овоз беришдан бош тортди.

Лойиҳа овозга қўйилишидан олдин “Демократик фронт” мухолифат партияси аъзоларини ҳақорат қилди.

Кўплаб депутат овоз беришдан бош тортгани учун ҳукмрон партия лойиҳани саккиз соатлик тортишувдан кейин қаршиликсиз қабул қилди.

Хабарларга кўра, қонун лойиҳасига қарши чиққан айрим депутатларни полиция ходимлари куч ишлатиб парламент биносидан олиб чиқиб кетган. Ҳозирча улар қўлга олингани ёки йўқлиги номаълум.