Россиялик журналист Грузиядан бошпана сўради

Юрий Изотов.

Екатеринбурглик журналист Юрий Изотов сиёсий бошпана бериш илтимоси билан Грузия расмийларига мурожаат қилди.

Қрим.Реалии нашрига берган суҳбатида Изотов Россияда жиноий таъқиб қилинишидан хавфсираётганини билдирган.

“Ёзда Москвада митингга чиққанларни тарқатган куч ишлатар идора ходимларига оид маълумотларни ўз ичига олмиш постларим туфайли менга нисбатан терговолди текшируви ўтказилган. Текширув жиноят иши қўзғатишни рад этиш билан тугаган бўлса-да, менга нисбатан исталган пайтда бирор иш сохталаштириб, қидирувга беришлари мумкинлигини яхши тушунаман”, деди Изотов.

Журналист Россияни 2016 йилда тарк этган. У Киевдаги аксилҳарбий акцияларда иштирок этгани учун Россияда таъқиб қурбонига айланиши мумкинлигидан хавотирда. Аввалроқ Украина расмийлари Изотовнинг бошпана бериш илтимосини рад этганлар.