Қарши шаҳрида Lacetti автомобилида назоратсиз қолдирилган 3 ёшли бола тутундан заҳарланиб, вафот этди.
“Дарё” нашрининг Қарши шаҳар ИИБ маълумотига таянган ҳолда хабар қилишича, ҳодиса 30 январь куни туш пайти содир бўлган.
Қайд этилишича, 32 ёшли С.Ф. ўз машинасида 2017 йилда туғилган ўғли Н.М.ни ёлғиз қолдириб, автомобиль эшикларини қулфлаб кетган.
“Назоратсиз қолган бола автомобиль салонидаги гугуртни ёқиб ўйнаган. Оқибатда учқун ўриндиққа тушиб, тутаган. Бола эса тутундан димиқиб вафот этган”, дейилади ИИБ хабарномасида.
Қарши шаҳар ИИБ ходимлари воқеа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.