Қўқонда фуқаро уч кишини ов милтиғидан отиб қўйди

Иллюстратив сурат

6 февраль, соат 00.10 ларда Қўқон шаҳар, Генерал Узоқов кўчасида жойлашган чойхонада бир фуқаро чойхона кириш эшиги олдида турган уч кишини ов милтиғидан икки марта ўқ отиб яралади ва воқеа жойидан яширинди. Воқеа ўқ отган ва ўқ еганларнинг ўзаро жанжали ортидан юз берган.

Бу ҳақда хабар қилган Бош прокуратура матбуот хизмати ўқ отган ва ўқ еганлардан бирининг исм-фамилияси бош ҳарфларидан бошқа уларнинг шахсига оид маълумотларни очиқламади.

"Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25- моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ,97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "а, п" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.