Туркияда 38 киши қор кўчкисида остида қолди, Ўзбекистон президенти ҳамдардлик билдирди

Воқеа жойида олинган сурат.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг шарқидаги Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

4 февраль куни Туркиянинг Ван музофотида юз берган қор кўчиши оқибатида 33 киши нобуд бўлди.

Қор кўчиши натижасида Ван-Боғчасарой йўлида микроавтобус 40 метрлик жарликка қулаб тушган. Автомобиль ҳайдовчиси ва етти йўловчи тирик қолган ва қутқарувчилар томонидан чиқариб олинган.

Воқеа жойига 200 нафарга яқин қутқарув хизматлари ходимлари етиб келган. Улар 5 февраль куни иккинчи кўчки тушган пайтда фалокат жойида бўлган. Натижада қурбонлар сони 38 кишига етди, яна 53 киши жароҳат олди.