Эрдўғон жорий ҳафтада Путин билан учрашиб, Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан. Истанбул, 2020, 8 январь.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан жорий ҳафтада Москвада учрашади. Бу ҳақда 2 март куни Туркия президенти маъмурияти билдирди.

2 март куни Туркия Россия қўллаб келаётган Сурия кучларига қарши тўлиқ ҳарбий амалиёт бошлаганини маълум қилди. Бу қарорга Идлибда Башар Ассад кучлари ва уларга қарши исёнчилар ўртасидаги ашаддий тўқнашувлар сабабчи бўлди.

Ўтган ҳафтада Сурия амалга оширган ҳарбий амалиётда 24 нафар турк аскари ҳалок бўлди. 1 март куни эса Туркия дронлар ёрдамида 19 нафар Сурия аскарини ўлдирди ва икки ҳукумат ҳарбий учоғини уриб туширди.

Бир-бирига қарши тарафларни қўллаб келаётган Россия ва Туркия ҳали тўғридан-тўғри тўқнашгани йўқ. Икки мамлакат ўртасида мустаҳкам савдо ва ҳарбий муносабатлар ўрнатилган.

2 март куни Путин Россия ҳеч ким билан уруш бошлаш ниятига эмаслигини айтди, аммо айни пайтда бошқа мамлакатларни Москва билан зиддиятга кирмасликка чақирди.

Ўтган йилинг октябрида Путин ва Эрдўғон Сурия шимоли-шарқида қўшма назорат миссиясини йўлга қўйишга келишиб илган эди. Аммо Сурия ва Россия мунозарали ҳудудларнинг барчасини қайта қўлга киритишга курашиб келади. Сурия ҳукумати декабрь ойида бошлаган ҳарбий амалиёт 1 миллионга яқин одамни ўз уйини тарк этишга мажбурлади.