Кобулдаги ҳужум қурбонлари сони 32 кишига етди. масъулиятни "ИД" ўз зиммасига олди

Кобулдаги ҳужумда 58 киши жароҳатланди.

Афғонистон пойтахти Кобулда 6 март куни содир этилган ҳужумда ҳалок бўлганлар сони 32 кишига, жароҳат олганлар сони 58 кишига етди. 6 март куни 27 киши ҳалок бўлгани, қарийб 30 киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни «Ислом давлати» гуруҳи ўз зиммасига олгани тўғрисида гуруҳга мансуб бўлган Amaq агентлиги хабар берди.

Ҳужум Афғонистон ижроия ҳокимияти раҳбари Абдулла Абдулла этник ҳазора етакчи Абдул Али Мозорий хотирасига уюштирилган тадбирда иштирок этаётган пайтда содир этилган эди. Абдулла Абдулла ҳодиса жойидан эсон-омон олиб кетилган.

Мозорий 1995 йилда жангарилар томонидан асир олиниб, ўлдирилган эди. 6 март куни Толибон гуруҳи ҳужум учун масъул эмаслигини билдирди.

Мозорийни хотирлашга бағишланган ўтган йилги тадбир қатнашувчилари ҳам ҳужумга учраган эди.