Эронда коронавирусдан ўлганлар сони 145 кишига етди

Эронда коронавирусга чалинган беморлар сони 5 823 нафарни ташкил қилди.

Эронда коронавирусдан ўлганлар сони 7 март ҳолатига кўра 145 кишига етди. 6 март куни коронавирусдан Эрон парламентининг депутати Фотима Раҳбар вафот этди.

Расмий маълумотда сўнгги 24 соат ичида 21 киши бу касалликдан вафот этгани билдирилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кун ичида коронавирусга чалинганлар сони минг нафарга ошганини маълум қилди. Бу билан Эронда мазкур касалликка чалинган беморлар сони 5 823 нафарни ташкил қилди.

Вирусга чалинганлар орасида вице-президенти Маъсума Эбтекар, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Иража Ҳарирчи ва парламентнинг 20 нафар депутати бор.

Эрон Хитойдан кейин коронавирус энг кўп тарқалаётган мамлакат ҳисобланади. Эронда таълим муассасалари ёпилди, маданий ва спорт тадбирларини ўтказиш тўхтатилди, бундан ташқари иш вақти соатлари қисқартирилди. Бугунги кунда Эроннинг 31 вилоятида коронавирус борлиги аниқланди.