Паркентда деҳқон бозорига ўт кетди

Иллюстратив сурат.

Паркент туман деҳқон бозорида 7 мартдан 8 мартга ўтар кечаси (соат 23:30 ларда) ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот тарқатди.

Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган.

Ҳодиса чоғида ҳеч ким қурбон бўлмагани ва жароҳатланмагани айтилмоқда.

Бозор фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.