АҚШ Конгресси Шинжонда ишланган маҳсулотлар импортини тақиқлаши мумкин

Хитойдаги уйғурлар сақланаëтган ҳибсхоналардан бири.

АҚШ Намояндалар палатаси комиссияси Хитой шимол-ғарбидаги Шинжон уйғур минтақасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим қилди.

Иккала партия намояндалари томонидан ишлаб чиқилган Уйғурлар мажбурий меҳнати олдини олиш деб номланган қонун лойиҳасида¸ бу маҳсулотларнинг маҳаллий уйғурларни ҳибс қилиш ва заводларда мажбуран ишлатиш маҳсули экани айтилган.

Қонун лойиҳаси¸ агар АҚШ Божхона ва чегара хавфсизлиги хизмати Шинжонда уйғурларнинг оммавий мажбурий меҳнатга жалб этилмаëтганини аниқ ва шубҳа қолдирмайдиган қилиб исботлай олмаса¸ бу минтақадан импортнинг тақиқланишини кўзда тутади.

БМТ хулосасига кўра¸ 2019 йили Шинжон минтақасидаги 1 миллиондан ошиқ уйғур аҳолиси “экстремизмга қарши кураш” лагерларида тутқунликда сақланган¸ яна бир неча миллиони меҳнат колонияларида ишлашга мажбурланган.

Хитой ҳукумати бу чораларни террорчиликка қарши кураш сифатида тақдим этиб келмоқда.