Ўзбекистон Интернет тезлиги рейтингида 2 поғона юқорилади

Ўзбекистон Интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир ой ичида икки поғона юксалди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Қайд этилишича, Ookla компаниясининг Speedtest.net хизмати 2020 йил феврал ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилган. Унга мувофиқ, Speedtest Global Index мобиль ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна иккита позицияга кўтарилган.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 102-поғонани эгаллаб турибди, январь ойида у 104-ўринда эди.

Speedtest.net Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.