Тошкент ëпилиши ортидан вилоятлар билан темир йўл ва ҳаво қатнови ҳам тўхтатилди

24 мартдан бошлаб Тошкентга кириш ва чиқишни номаълум муддатга тақиқлашга оид ҳукумат қарори ортидан «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan airways миллий авиакомпанияси мамлакат ичкарисидаги режаланган қатновларни бекор қилди.

Иккала ширкат расмийларининг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ ҳозиргача сотиб олинган билетлар қайтариб олинади ва пулининг “ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддат ичида қайтариб берилиши кафолатланади. Айни пайтда иккала транспорт компанияси¸ билетлар муддатини¸ қатнов тиклангандан кейинги санага ўзгартириш имкони ҳам борлигини айтмоқда.

Тошкентнинг ëпилиши ортидан¸ Ўзбекистондаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати карантин режимини кучайтириш, жумладан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш таклифи билан чиқди.

Ҳозирча бутун Ўзбекистон бўйича фавқулодда ҳолат режими ўрнатиш масаласининг кўриб чиқилаëтгани ҳақида расмий хабар йўқ.

Қўшни Қирғизистонда 23 мартдан бошлаб бутун мамлакат миқëсида фавқулодда ҳолат жорий этилди; хусусан¸ Ўзбекистонга туташ Ўш шаҳрига атрофдаги районлар аҳолисининг кириши тақиқланди.