ТИВ хориждаги ўзбекистонликлар учун чартер рейслар янги жадвалини эълон қилди

24 март куни эълон қилинган чартер рейслар жадвали

24 март куни эълон қилинган чартер рейслар жадвали

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз расмий сайти¸ қолаверса ижтимоий тармоқлардаги каналларида хориждаги ўзбекистонликларни ватанга қайтариш мақсадида ташкил этилаëтган чартер рейслар янги жадвалини эълон қилди.

Рўйхатга Москва¸ Санкт-Петербург¸ Истанбул ва Дубай каби минглаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожири тўпланиб қолган йирик шаҳарлардан учадиган рейслар киритилган.

Айни пайтда¸ бу рейсларга билетлар нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Бошқа шаҳарлардан ҳам чартер рейслар қатнови йўлга қўйилиши билдирилган ТИВ баëнотида¸ Ўзбекистонга қайтувчиларнинг ҳукумат қарори билан 14 кунлик карантинга олиниши ҳам эслатилган.

Кейинги кунларда Озодликка Москва¸ Истанбул¸ Дубай каби шаҳарлардан мурожаат қилаëтган ўзбекистонлик муҳожирлар ўзларининг бир неча кундан бери кўчада қолаëгани¸ чартер рейслар билети икки баравар қимматлагани¸ консуллик вакилларининг ëрдам бермаëтганидан шикоят қилмоқда.