Сенаторлар “Ўзбек тили байрами”ни белгилашга оид қонунни кўриб чиқишди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати биноси.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари 24 март кунги ялпи мажлисда “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилишди.

Сенат матбуот хизматининг қайд этишича, “қонун ижтимоий ҳаёт ва халқаро майдонда ўзбек тилининг нуфузини янада оширишга, ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналар ва қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган”.

Қонун билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланмоқда.