“Тошшаҳартрансхизмат” ойлик йўл чипталари пулини қайтаради

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ апрель ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари (проезднойлар) пулини харидорларга қайтариб беради. Бу ҳақда ширкат ахборот хизмати ўз Телеграм-канали орқали маълумот тарқатди.

Мазкур қарор Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида”ги 290-сон қарорига (2020 йил, 21 март) мувофиқ, барча жамоат траспортлари – автобус, метро ва йўналишли таксилар фаолияти вақтинча тўхтатилгани муносабати билан олинган.

Қайд этилишича, чипталар “Тошшаҳартрансхизмат”нинг Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан қайтариб олинади.