“Ўзбекнефтгаз” ширкати АИ-92 маркали бензиннинг нархини 26 март кунидан эътиборан 6200 сўмдан 6000 сўмга туширди. Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати маълумот тарқатди.
“Ўзбекнефтгаз” бошқа маркадаги бензин маҳсулотлари ва дизель ёқилғисининг нархларини ҳам босқичма-босқич камайтириб боришни ваъда қилган.
Ширкат “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёқилғисининг нархи жорий йил 1 мартидан бошлаб пасайтирилганини эслатган.