Нью-Йоркда коронавирус юқтирганлар ва ўлганлар сони камаймоқда

Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо Миллий гвардия аъзолари олдида чиқиш қилмоқда.

Нью-Йоркда коронавирус пандемияси билан боғлиқ энг мудҳиш вазият ортда қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда 13 апрель куни Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо маълум қилди.

Анъанавий йиллик брифинг пайтида губернатор “инфекция тарқалишини назоратга олишга муваффақ бўлингани” тўғрисида гапирди.

“Энг ёмони ортда қолди, агар биз ақлимизни ишлатиб ҳаракат қиладиган бўлсак”, деди Эндрю Куомо.

Нью-Йоркда шу кунгача COVID-19 оқибатида ўлганлар сони ўн мингдан ошди. Айни пайтда бир сутка давомида ўлаётганлар сони ва вирусни янги юқтирганлар сони камаймоқда.

Эндрю Куомо олтита қўшни штат губернаторлари билан маслаҳатлашган ҳолда Нью-Йоркда ширкатлар ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини босиқчма-босқич қайта тиклаш режасини ишлаб чиқаётганини ҳам билдирди.

АҚШда шу кунгача коронавирус юқтирганлар сони 500 мингдан ошиб кетди. 20 мингга яқин одам вафот этди. Вирусга чалинганлар ва вафот этганларниг деярли ярми Нью-Йорк штатида.