Қирғизистонда коронавирус 20-24 апрель кунлари энг авжига чиқади

Ўш шаҳрини дезинфекция қилаётган тиббиёт ходимлари.

Қирғизистонда коронавирус 20-24 апрель кунлари энг авжига чиқади. Бу ҳақда 14 апрель куни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурбўлўт Усенбаев билдирди.

“Ҳозир махсус экспертлар гуруҳи иш олиб бормоқда. Улар Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг энг кўпи 20-24 апрель оралиғида аниқланишини тахмин қилмоқдалар. Бу палладан тезроқ ўтиб олсак, яхши бўлар эди. Чунки коронавирус бир авжига чиқиб олганидан кейин пасая бошлайди. Инкубация даври якунланиши билан бу вируснинг олдини олиш ишларини бошлаб юборган бўлардик”, деди вазир ўринбосари.

14 апрелда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 11 кишига кўпайди. Жами беморлар сони 430 нафарга етди. Беш киши вафот этди, 71 бемор соғайди.