Қозоғистонда фавқулодда вазият тартиби 1 майгача узайтирилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сешанба куни фавқулодда вазиятнинг амал қилиш муддатини 2020 йил 1 майигача узайтириш ҳақида фармон имзолади.

Қозоғистонда ФВ тартиби коронавирус ёйилишини жиловлаш мақсадида 16 март куни жорий қилинган.

14 апрель ҳолатига кўра, бу мамлакатда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 1179 та ҳолат қайд этилган, 14 нафар бемор қурбон бўлган.