Россияликлар Путин олигархлар ва куч ишлатар тузилмалар манфаатларини ҳимоя қилмоқда деб ҳисоблайди

Сўралганлар орасида 16 фоизигина Путин оддий ишчилар тарафдори эканига ишонади.

Россия президенти Владимир Путин олигархлар, банкирлар ва йирик ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қилади. “Левада-центр” ўтказган сўнгги ижтимоий сўровда россияликларнинг 38 фоизи мана шундай жавоб берган. Бу 2000 йилдан бери рекорд кўрсаткич бўлди.

Бундан ташқари, сўралганларнинг 37 фоизи Путин куч ишлатар тузилмалар манфаатини ҳимоя қилади,деб билдирган. Сўралганларнинг 28 фоизи президент амалдорлар манфаатини, 18 фоизи эса ўрта синф манфаатини ҳимоя қилади, деган ишончда.

Сўралганлар орасида 16 фоизигина Путин оддий ишчилар ва деҳқонлар тарафдори эканига ишонади.