Жаҳонга машхур Большой театрнинг 34 ходими коронавирусга чалинди

Большой театр биноси.

Москвадаги Большой театр бош директори Владимир Урин театрнинг 34 ходими коронавирусга чалинганини билдирди. Уриннинг айтишича, улар тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уюштирилган “Биз биргамиз” концертидан четлаштирилган. Жаҳонга танилган театр раҳбари бунга қадар уларда коронавирус аломатлари сезилмаганини айтди.

Большой театр саҳнасидан онлайн тарзда намойиш этилган “Биз биргамиз” дастури 11 апрелда бошланган эди. Бу концертдан икки кун олдин барча санъаткорлар коронавирусга тест топширган.

Сўнгги хабарларга қараганда Россияда коронавирус 21 мингдан ортиқ одамга юқди, 170 бемор вафот этди.