Японияда фавқулодда вазият эълон қилинди. Ҳар бир фуқарога 1000 доллардан берилади

Японияда ижтимоий муносабатларни 80 фоизга қисқартириш керак.

Япония ҳукумати коронавирус пандемияси муносабати билан мамлакатнинг барча ҳудудида фавқулодда вазият ҳолатини эълон қилди.

Бош вазир Синдзо Абэ шу муносабат иблан 16 апрелда телевидение орқали халққа қилган мурожаатида, фавқулодда вазият 7 майга қадар амалда бўлишини билдирди. Унга кўра, коронавирус мамлакат бўйлаб кенг тарқала бошлагани муносабати билан мана шундай қарор қабул қилинган.

Бош вазир мамлакатда коронавирус инфекциясини тўхтатиб қолиш учун ижтимоий муносабатларни 80 фоизга қисқартириш кераклигини айтди. Фавқулодда вазият пайтида ҳукумат ҳар бир фуқарога ой сайин минг долларга атрофида молиявий қўллов кўрсатади.

Японияда шу кунгача 8 минг киши коронавирусга чалинди, 178 бемор вафот этди.

Шу кунгача жаҳонда коронавирус юқтирганлар сони 2 миллион 100 минг кишига яқинлашди, 134 минг киши ўлди.