Британияда 99 ёшли уруш фахрийси шифокорлар учун 15 миллион доллар пул йиғди

Том Мур маблағ йиғиш акциясини 6 апрель куни бошлаган эди.

Британияда Иккинчи жаҳон урушининг 99 ёшдаги фахрийси Том Мур тиббиёт ходимлари учун 15 миллион доллар пул йиғиб берди.

Том Мур ўзини ўсимтадан даволаган Саломатликни сақлаш миллий хизмати шифокорларига миннатдорчилик билдириш ҳамда коронавирусга қарши курашда қўллов кўрсатиш мақсадида маблағ йиғиш акциясини 6 апрель куни бошлаган эди.

Дастлаб у ўзи яшайдиган уй атрофида ҳар куни 25 метр юриб, эҳсон пулларини қабул қилишини билдирган. У минг доллар тўплашни режалаштирган. Аммо Том Мурнинг бу ташаббуси оммавий ахборот воситаларида эъдон қилингач, 600дан кўпроқ одам ташаббусни қўллаб чиққан.

Том Мур йиғилган пулни тийинигача шифокорларга топширишни ва акцияни давом эттиришини билдирди.

Маълум қилинишича, Том Мур Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ҳиндистон, Мьянма ва Индонезияда хизмат қилган.