МБ раиси: Ўзбекистонда нақд валюта етишмовчилиги юзага келмайди

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов.

Ўзбекистонда нақд валюта етишмовчилиги юзага келмайди. Марказий банкнинг Нью-Йорк федерал банки билан шартномасига мувофиқ, Ўзбекистонга яқинда 200 миллион доллар олиб келинган. Бу ҳақда МБ раиси Мамаризо Нурмуродов Davletov.uz каналига берган видеосуҳбатида маълум қилган.

Апрель ойигача тижорат банклари валюта сўраб Марказий банкка мурожаат қилмагани урғулаган мулозим банкларда нақд валюта сотувига чекловлар қўйилишини уларнинг ташкилий ишни тўғри йўлга қўя олмагани билан изоҳлаган.

Хизмат сири бўлса ҳам айтишим мумкин, 5 май куни биз яна 400 миллион доллар олиб келамиз. Банклардан олдиндан уларнинг талабини сўраб оламиз, қанча доллар керак деб сўраймиз ва уларнинг буюртмасига қараб олиб келамиз”, деган МБ раиси.