Туркияда коронавирусга чалинганлар сони Хитой ва Эрондагидан ошиб кетди

Истанбулнинг доим харидор гавжум бўлган Капаличарши бозори, 2020 йилнинг 25 марти.

Туркия коронавирусга чалинганлар сони бўйича касаллик тарқалишининг илк пайтларида олдинда бўлган Хитой ва қўшни Эрондан ўзиб кетди.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда Туркияда 86 минг 306 кишининг коронавирус юқтириб олгани тасдиқланган. Бу кўрсаткич Хитойда 82 минг 747 нафарни, Эронда эса 83 минг 505 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда Туркияда коронавирус туфайли қурбон бўлганлар сони 2 минг 17 кишини ташкил этмоқда. Бу рақам Эрондаги кўрсаткичдан 2,5 баробар (5209 киши), Хитойдаги кўрсаткичдан эса камида 2 баробар (4632 киши) камдир.