Кисловодскда қолиб кетган 13 ўзбекистонлик юртига қайта олмаяпти

Кисловодск шаҳри маркази.

Россиянинг Ставрополь ўлкасида жойлашган Кисловодск курорт шаҳридаги санаторийлардан бирида 13 ўзбекистонлик қолиб кетган.

Россия маҳаллий нашрларининг Кисловодск шаҳар маъмуриятидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилишича, бу ерга дам олиш учун келган ўзбекистонликлар ҳаво қатнови бекор қилингани ва чегаралар ёпилгани туфайли юртига кетолмай қолганлар.

Қайд этилишича, шу кунда Кисловодскдаги оромгоҳларнинг барчаси ёпилган, бироқ улардан бирида 13 ўзбекистонлик ҳали ҳам яшаб турибди.

Бу одамларнинг йўлланма муддати аллақачон тугаган, бироқ ватанга қайтиш имкони йўқлиги туфайли улар ўша ерда қолишга мажбур бўлмоқдалар. Уларнинг Ўзбекистонга қачон қайтиши ҳозирча номаълум қолмоқда.