Россия нефти 1998 йил даражасида арзонлади

Россия нефтнинг нархи биржада Brent нефти нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Россиянинг Urals маркали нефти нархи жаҳон базорида 21 апрель куни 1998 йил даражасига тушди ва Ўрта Ер денгизи соҳилигача етказиб бериш шарти билан 8 доллар 48 центни ташкил қилди.

Россия нефтининг нархи биржада Brent нефти нархидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Brent нефтининг бир баррели 21 апрель куни деярли 19 доллар бўлди. Бу Brent учун 2002 йилдан бери берилган энг арзон нархдир.

Россия бюджетига тушадиган даромадлар миқдори Urals нефтига жаҳон бозорида белгиланган нарх билан ўлчанади. 2020 йил бюджетида Россия нефть нархи 42 доллар 45 центдан кам бўлмаслиги белгиланган.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, май ойида Россия бюджети экспорт қилинган бир баррел нефть учун 1 доллар даромад олади. Май ойида Россия экспорт қилинган бир баррел нефть учун апрелга нисбатан 87 фоиз кам бож тўлови олади.